Ўзбекистонда коронавирус: 2 ноябрь асосий хабарлари

Сутка давомида 143 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 301 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Олимлар коронавирусга қарши антитаначаларнинг сақланиш муддатини аниқлади

Бир сутка давомида 143 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 67 301 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 38 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 159 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 64 625 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 103 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 573 киши пандемия қурбони бўлди.

Карантин қоидаларини бузиш

30 октябрь куни соат 23:00да Чирчиқ шаҳри, Алишер Навоий кўчасида Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари тунги хизмат вақтида маст ҳолатда, карантин қоидаларини бузиб тиббий ниқобсиз турган фуқаро Н.С.га дуч келган.

Дунёда COVID дан ўлим антирейтингида етакчи ўзгарди

Ходимлар қонунбузар фуқарога карантин талабларини эслатиб танбеҳ беришганида Н.С. фаол қаршилик кўрсатган ҳолда ўнг тирсаги билан ИИБ ходими С.А.нинг юз қисмига бир марта уриб тан жароҳати етказиб, хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик қилган.

31 октябрь куни шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро Н.С.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 46,5 миллиондан ошди, 1,2 миллион ортиқ киши вафот этди, 31,1 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (9,2 млн), Ҳиндистонда (8,2 млн), Бразилияда (5,5 млн).