Дунёда COVID дан ўлим антирейтингида етакчи ўзгарди

© AP Photo/Ebrahim NorooziПохороны человека, скончавшегося от COVID-19
Похороны человека, скончавшегося от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чехия аҳолининг ҳар 100 мингидан COVID-19 дан ўлим ҳолати бўйича Андоррани ортда қолдириб, етакчи ўринга кўтарилган.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Сўнгги етти кун ичида Чехия коронавирусдан ўлим антирейтингида биринчи ўринга кўтарилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Маълумотлар Касалликларнинг олдини олиши ва назорат қилиш Европа маркази (ECDC) томонидан тақдим этилган.

Экспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково - Sputnik Ўзбекистон
ЖССТ: ниқоб тақиш Марказий Осиё минтақасида 200 мингдан зиёд ҳаётни сақлашга имкон беради

Чехия аҳолининг ҳар 100 мингидан COVID-19 дан ўлим ҳолати бўйича Андоррани ортда қолдириб, етакчи ўринга кўтарилган. Ҳозир Чехияда ўлим кўрсатгичи 11,02, Андоррада эса 7,88 ташкил этади. Кейинги ўринларда Бельгия (6,81), Арманистон (6,19) ва Черногория (6,11) жойлашган.

Сўнгги ҳафта мобайнида Чехияда 1174 нафар коронавирусга чалинган киши вафот этган.

Чехияда пандемия бошланган буён 341 мингдан зиёд киши коронавирус юқтириб олган. 3 429 киши вирус қурбонига айланган. Мамлакат аҳолиси 10,6 миллионни ташкил этади.

5 октябрдан мамлакатда фавқулодда вазият режими амал қилади. 30 октябрь куни парламент депутатлари уни 20 ноябрга қадар узайтиришни ёқлаб овоз берди. Фавқулодда вазият доирасида мактаблар ва ОТМлар, умумий овқатланиш корхоналари, маданият муассасалари, дўконлар (озиқ-овқат дўконларидан ташқари) ёпилган. Барча спорт мусобақалари тўхтатиб қўйилган. Шунингдек, фуқароларга кўчага заруратсиз ва ниқобсиз чиқиш тақиқланган

Янгиликлар лентаси
0