ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Сўнгги етти кун ичида Чехия коронавирусдан ўлим антирейтингида биринчи ўринга кўтарилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Маълумотлар Касалликларнинг олдини олиши ва назорат қилиш Европа маркази (ECDC) томонидан тақдим этилган.
Чехия аҳолининг ҳар 100 мингидан COVID-19 дан ўлим ҳолати бўйича Андоррани ортда қолдириб, етакчи ўринга кўтарилган. Ҳозир Чехияда ўлим кўрсатгичи 11,02, Андоррада эса 7,88 ташкил этади. Кейинги ўринларда Бельгия (6,81), Арманистон (6,19) ва Черногория (6,11) жойлашган.
Сўнгги ҳафта мобайнида Чехияда 1174 нафар коронавирусга чалинган киши вафот этган.
Чехияда пандемия бошланган буён 341 мингдан зиёд киши коронавирус юқтириб олган. 3 429 киши вирус қурбонига айланган. Мамлакат аҳолиси 10,6 миллионни ташкил этади.
5 октябрдан мамлакатда фавқулодда вазият режими амал қилади. 30 октябрь куни парламент депутатлари уни 20 ноябрга қадар узайтиришни ёқлаб овоз берди. Фавқулодда вазият доирасида мактаблар ва ОТМлар, умумий овқатланиш корхоналари, маданият муассасалари, дўконлар (озиқ-овқат дўконларидан ташқари) ёпилган. Барча спорт мусобақалари тўхтатиб қўйилган. Шунингдек, фуқароларга кўчага заруратсиз ва ниқобсиз чиқиш тақиқланган