COVID-19 билан касалланган киши билан мулоқот қилган ЖССТ раҳбари ўзини яккалади

Тедрос Адханом Гебрейесус коронавирус билан касалланган киши билан мулоқотда бўлгани сабаб ўзини ўзи яккалаш тартибига риоя қилишини маълум қилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус коронавирус билан касалланган киши билан мулоқотда бўлгани сабаб ўзини ўзи яккалаш тартибига риоя қилишини маълум қилди. Бу ҳақда у Twitter᾽да ёзди.

ЖССТ: ниқоб тақиш Марказий Осиё минтақасида 200 мингдан зиёд ҳаётни сақлашга имкон беради

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, у ўзини яхши ҳис қилмоқда ва унда касалликнинг ҳеч қандай аломати йўқ.

“ЖССТ баённомаларига мувофиқ, бир неча кун ўзимни яккалайман ва уйдан туриб ишлайман”, - дея маълум қилди ташкилот раҳбари.

Шунингдек, у коронавирус тарқалишига қарши курашиш талабларини қатъий бажариш зарурлигини таъкидлади.

“Айнан шундай биз COVID-19 юқиши занжирини узамиз”, - деди у.

Коронавирус пандемия бошлангандан буён дунёда 46 миллиондан зиёд киши касалланди. 1,18 миллиондан зиёд киши вафот этди.