Коронавирус: Ўзбекистонда касалланганлар 67 мингдан ошди

Ўтган тун давомида яна 123 кишида коронавирус аниқланди. Шу билан бирга икки бемор вафот этди. Жами қурбонлар 568 кишига етди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 123 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 67 055 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Иммунолог коронавирус пандемияси энг эрта тугайдиган давлатни айтди

Янги касалланганларнинг 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 13 нафари Андижон вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида, 16 нафари Сирдарё вилоятида, 21 нафари Тошкент вилоятида, 53 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 568 нафарни ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 64 235 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатда 2 252 нафар бемор даволанмоқда.