ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 123 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 67 055 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Янги касалланганларнинг 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 13 нафари Андижон вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, 4 нафари Сурхондарё вилоятида, 16 нафари Сирдарё вилоятида, 21 нафари Тошкент вилоятида, 53 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 568 нафарни ташкил этмоқда.
Шу пайтга қадар 64 235 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатда 2 252 нафар бемор даволанмоқда.