Алиев Ереванга Қорабоғ масаласида “охиригача бориш” билан таҳдид қилди

Озарбайжон президенти Арманистон қуролли кучларининг Қорабоғдан олиб чиқилиши қисқа муддатда музокаралар йўли билан таъминланиши лозимлигини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Арманистон қуролли кучларининг Қорабоғдан олиб чиқилиши қисқа муддатда музокаралар йўли билан таъминланиши лозимлигини маълум қилди. Акс ҳолда Боку “охиригача боради”.

Урушга сабаб бўлган қарама-қаршилик - Алиев ва Пашинян билан параллел интервью

“Аммо умид қиламанки, бу жараён узоққа чўзилмайди, чунки биз 30 йил кутдик. Биз Арманистон қуролли кучлари бошқа ишғол қилинган ҳудудлардан қисқа муддатда олиб чиқилиши музокаралар билан таъминлашинини истаймиз.  Акс ҳолда, ҳудудимиз яхлитлигини ҳар қандай йўл билан қайта тиклашни давом эттирамиз, аввал айтганимдек, охиригача борамиз”, - деди Алиев Туркия ТИВ раҳбари Мевлют Чавушўғли билан учрашувда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

“Осон иш”. АҚШ нима сабабдан Боку ва Ереванни яраштира олмади

Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувлар 27 сентябрь куни бошланди. Арманистон ва Озарбайжон бир-бирини ҳарбий ҳаракатларни бошлашда айбламоқда. Арманистон ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик жорий этди. Озарбайжон эса қисман ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик жорий этди.

9 октябрь куни Москвага Россия президенти таклифига биноан Арманистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари келди. Улар россиялик ҳамкасби билан 10 соатдан зиёд музокаралар ўтказишди. Натижада Ереван ва Боку 10 октябрь соат 12:00 дан бошлаб Қорабоғда ўт очишни тўхтатишга, асирлар ва ҳалок бўлган таналари билан ўзаро алмашишга келишиб олди. Аммо 10 октябрь куни томонлар бир-бирини келишувни бузишда айблади.