Сув омборидаги қотиллик: Наманганда аёл икки фарзандини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди

Вояга етмаган фарзандларини ўзи яшайдиган ҳудуддаги сув омборига келиб, омборнинг бошланиш қисмига фарзандларини кетма-кетликда сувга ташлаб, уларни чўкиб ўлганлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, ўзини ҳам сувга ташлаб, жонига қасд қилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Бош прокуратура матбуот хизмати сал аввал ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида жойлашган "Эски ер" сув омборидан 3 нафар одам жасади топилгани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.

Бухорода 32 йил аввал содир этилган қотиллик фош этилди – видео

Аниқланишича, 26 октябрь куни Янгиқўрғон тумани Навкент маҳалласида яшовчи 36 яшар аёл (Н.Ғ.)шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғининг оиласига тегишли бўлган, 2 гектар тутзор учун ажратилган ер майдонининг 50 сотихини укасига бериб юборганлигидан норози бўлиб, бу ҳақида хат ёзиб қолдирган.

Сўнг, 2 нафар вояга етмаган фарзандлари билан тумандаги "Янгиқўрғон эски ер" сув омборига келиб, омборнинг бошланиш қисмига фарзандларини кетма-кетликда сувга ташлаб, уларни чўкиб ўлганлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, ўзини ҳам сувга ташлаб, жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.