ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Филиппинларда жангчи хўроз уй жониворларининг ноқонуний жанггига чек қўйишга уринган полициячини ўлдирди, деб хабар бермоқда ABS News.
Ҳодиса ўтган душанбада Шимолий Самар провинциясида юз берган. Полиция лейтенанти Кристин Болок ноқонуний тарзда уюштирилган хўроз жангларига қарши рейдда иштирок этган. "Облава" вақтида хўрозлардан бири полициячининг чап оёғига зарба берган. Парранданинг оёғида пўлатдан ясалган шпора (пих) бўлган. Оқибатда, полициячи оёғи сон артерияси йиртилган. Ҳуқуқ посбони касалхонага етиб боргунча кўп қон йўқотиш оқибатида вафот этган.
Юз берган ҳодисадан сўнг уч киши ҳибсга олинган, еттита хўроз мусодара қилинган. Уч нафар шахс қочган ва қидирувга берилган. Қотил-хўроз тақдири номаълум.
Хўроз жанглари - Филиппинларда энг оммабоп бўлган кўнгилочар воқеалардан ҳисобланади. Ўйин ғолибга катта пуллларни тикадиган мухлислар тўдасини тўплайди. Бундай жангларни лицензияси бор муассасаларда якшанба ва байрам кунлари уюштиришга рухсат берилган. COVID-19 пандемияси вақтида зўроз жанглари буткул таъқиқланган эди.