РФ фуқаролигини олиш ҳуқуқига эга бўлган касблар рўйхати кенгайтирилади

Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиши мумкин бўлган мутахассисликлар рўйхати янги касблар билан тўлдирилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Соддалаштирилган тартибда Россия Федерацияси фуқаролигини олиш ҳуқуқига эга бўлган мутахассисликлар рўйхатини кенгайтириш таклиф қилинди.

Ўн тўққиз нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигига қабул қилинди

Россия Меҳнат вазирлиги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар - соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиш ҳуқуқига эга бўлган малакали мутахассисларнинг касблари, мутахассисликлари ва лавозимлари рўйхатини тўлдириш таклиф қилди.

Душанба куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари федерал порталида эълон қилинган буйруқ лойиҳасида қайд этилишича: профессорлар ва доцентлар соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олишлари мумкин.