Ўзбекистонда COVID: 27 октябрь асосий хабарлари

Сутка давомида 214 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 881 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

“Вектор” маркази вакцинаси ноябрда 43 минг кишида синовдан ўтади

Бир сутка давомида 214 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 881 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 99 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Жиззах вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 168 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 63 044 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.

Айни пайтда 2 281 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди.

Россияда коронавирусга қарши курашиш чоралари кучайтирилди

Ўзбекистонда жами 556 киши пандемия қурбони бўлди.

3 та автобус

22 октябрь куни фуқароларни РФдан олиб келиш мақсадида “Uzautotrans service” корхонаси томонидан 3 та автобус Екатеринбург шаҳрига жўнаб кетган эди. Автобуслар манзилга етиб борди.

Екатеринбург, Челябинск, Тюмень шаҳарларидан жами 150 нафар фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинмоқда. Айни дамда Қозоғистон ҳудудида бўлган автобуслар бир неча соатлардан сўнг Ўзбекистонга кириб келади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 43,8 миллиондан ошди, 1,2 миллион ортиқ киши вафот этди, 32,2 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (9,0 млн), Ҳиндистонда (7,9 млн), Бразилияда (5,4 млн).