Қирғизистон президенти в.б. Жапаров илк хорижий ташриф билан Россияга бормоқчи

Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров илк хорижий ташрифини Россияга амалга оширишни режалаштирмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Садир Жапаров илк хорижий ташрифини Россияга амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига республика ТИВ раҳбари Руслан Казакбаев маълум қилди.

Намойишлардан истеъфогача: Қирғизистонда бўлган воқеалар қисқа сатрларда

“Бу масалани (президент вазифасини бажарувчининг хорижий сафарларини – таҳр.) Қирғизистонда тез-тез муҳокама қилиб турибмиз, айрим мамлакатлардан аниқ таклифлар бор, лекин, албатта, биринчи ташрифни Москвага амалга ошириш ниятимиз бор”, - деди Казакбаев.

Қирғизистон президенти в.б. Жапаров сайловларда иштирок этиш шартини айтди

Қирғизистон ташқи ишлар вазири бу унинг Россия ТИВ Серей Лавров билан учрашувида муҳокама қилинганини қўшимча қилди.