Намойишлардан истеъфогача: Қирғизистонда бўлган воқеалар қисқа сатрларда

© Sputnik / Alexey Maishev / Медиабанкка ўтишСторонники премьер-министра Садыра Жапарова на митинге у гостиницы "Иссык-Куль" в Бишкеке, Киргизия
Сторонники премьер-министра Садыра Жапарова на митинге у гостиницы Иссык-Куль в Бишкеке, Киргизия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистонда икки ҳафта ичида сайловлар бекор қилинди, президент истеъфога чиқди, ҳукумат бир неча марта тасдиқланди, комендантлик соати жорий этилиб, бекор қилинди ҳамда собиқ президент Алмазбек Атамбаев озод қилинди ва яна ҳибсга олинди.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Қирғизистонда парламент сайловларидан кейин бошланган норозилик намойишлар президентнинг истеъфога чиқишигача олиб келди. Сўнгги икки ҳафта ичида мамлакатда содир бўлган воқеалар хронологияси Sputnik шарҳида.

4 октябрь. Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди.

5 октябрь. Бишкек марказида парламент сайловлари натижаларидан норози бўлганларнинг норозилик намойишлари бошланди. Намойишлар тезда тартибсизликлар ва Ҳукумат уйини эгаллаб олишга уринишга айланиб кетди. Милиция кўздан ёш оқизувчи газ, ёруғлик ва шовқин гранаталари ва резина ўқларни қўллаган.

6 октябрга ўтар кечаси намойишчилар Оқ уйга – парламент ва президент маъмуриятига киришга муваффақ бўлди. Қамоқхонадан 2019 йилда қўлга олинган собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва қатор шахслар озод қилинди.

6 октябрь. МСК сайлов натижаларини ҳақиқий эмас деб топди. Қирғизистон бош вазири Кубатбек Боронов истеъфога чиқди.

7 октябрь. Садир Жапаров ўзини ягона қонуний бош вазир деб эълон қилди. Бошқа номзодлар ҳам пайдо бўлади, масалан, Тилек Токтогазиев. Бир гуруҳ депутатлар президент Сооранбай Жээнбековга нисбатан импичмент жараёнини бошлади.

9 октябрь. Президент аввалги ҳукумат истеъфосини қабул қилади, Бишкекда фавқулодда ҳолат эълон қилади ва пойтахт тарихида илк бор қўшин киритади.

10 октябрь. Парламент Жапаров бошчилигида янги ҳукумат таркибини тасдиқлайди. Атамбаев яна қўлга олинади.

13 октябрь. Президент кворум бўлмаганлиги сабаб Жапаров ҳукумати ноқонуний эканлигини маълум қилади.

14 октябрь. Парламент такроран Жапаров бошчилигида янги ҳукумат таркибини тасдиқлайди. Жээнбеков уни тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекади. Бишкекда яна митинг – Жээнбеков истеъфоси талаб қилинади.

15 октябрь. Жээнбеков истеъфога чиқишини эълон қилади. У тарихда ўз фуқаролари қонини тўккан давлат раҳбари сифатида қолишни истамаслигини айтади. Парламент спикери Канат Исаев республика раҳбари вазифасини бажарувчи бўлади. Кейинчалик бу атиги бир кунга экани маълум бўлади.

16 октябрь. Исаев расман президент мажбуриятларини бажаришдан бош тортади. Конституцияга биноан улар бош вазир Жапаровга ўтади. Норозилик намойишлари якунланади.

Янгиликлар лентаси
0