Тун давомида энг кўп коронавирус яна Наманганда аниқланди

Ўзбекистоннинг 11 та ҳудудида яна 119 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Шулардан 23 нафари Наманган вилоятидан.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 119 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 64 335 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 23 нафари Наманган вилоятида, 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 11 нафари Андижон вилоятида, 11 нафари Жиззах вилоятида, 7 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Навоий вилоятида, 5 нафари Самарқанд вилоятида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида, 15 нафари Фарғона вилоятида,

Тун давомида энг кўп COVID-19 Наманганда қайд этилди
14 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 538 кишини ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 61 423 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.