ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 118 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 60 894 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Янги касалланганларнинг:
- 32 нафари Наманган вилоятида;
- 15 нафари Сирдарё вилоятида;
- 13 нафари Тошкент вилоятида;
- 11 нафари Самарқанд вилоятида;
- 11 нафари Бухоро вилоятида;
- 10 нафари Хоразм вилоятида;
- 8 нафари Жиззах вилоятида;
- 7 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 5 нафари Сурхондарё вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони – 503.
Шу пайтга қадар 57 704 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган. Ҳозир мамлакатда 2 687 нафар бемор даволанмоқда.