Қирғизистон МСК такрорий парламент сайлови санасини белгилади

Қирғизистон парламентига такрорий сайловлар 2020 йилнинг 20 декабрь куни бўлиб ўтади. Ушбу қарор мамлакат МСК томонидан қабул қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси такрорий парламент сайлови 20 декабрь санасига белгилади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилмоқда.

Намойишлардан истеъфогача: Қирғизистонда бўлган воқеалар қисқа сатрларда

“Қарорни МСК аъзолари мажлисда қабул қилди. Илгари МСК сайловларни айнан шу куни, 20 декабрь куни ўтказишни таклиф қилган эди”, - дейилган хабарда.

Қирғизистонда парламент сайловлари 4 октябрь куни бўлиб ўтган эди. 5 октябрь куни Бишкекда парламент сайловлари натижаларидан норози бўлганларнинг норозилик намойишлари бошланди. Намойишлар тезда тартибсизликларга айланиб кетди. 6 октябрь куни МСК сайлов натижаларини ҳақиқий эмас деб топди.