Оиладаги зўравонлик, аёллар ҳуқуқи, гендер тенглик: Гулнора Маруфова билан махсус интервью

Республикада давлат даражасида гендер тенглиги масалаларини ҳал қилиш анча олдинга силжиди. Шунга қарамай оиладаги зўравонлик ва камситиш ҳақидаги хабарлар қулоққа чалиниб туради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Дилшода Раҳматова. Ўзбекистонда аёлларни ҳимоя қилиш ва ёшларга ёрдам бериш энг юқори даражада эътибор қаратилмоқда. Бироқ айрим жойларда қийинчиликлар ҳали ҳамон учраб турибди, яқинда икки аёл билан боғлиқ ҳодиса, улардан бири вафот этди, ҳозиргача муҳокама қилинмоқда.

Жойларда ишлар қандай йўлга қўйилган, аёлларга оиладаги зўравонликка қарши курашда ёки ҳаёт қийинчиликларига бардош беришга ким ёрдам беради. Ушбу саволлар билан биз Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъулига мурожаат қилдик.

Наманганда МИБ ходимларига қаршилик билдириб, ўзига ўт қўйган ёш аёл вафот этди

Гулнора Маруфова Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг биринчи ўринбосари лавозимига 2020 йил июль ойида тайинланган эди. У ўз фаолиятини халқ таълими тизимида бошлаган, рус тилидан сабоқ берган. 2004 йилдан 2020 йил февралига қадар Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.  

- Гулнора Маҳмудовна, айтингчи, бугун қўмитани ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилингач, республикада аёллар билан қай даражада самарали ишлар олиб бориляпти?

—   Хотин-қизлар қўмитасини ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши жараёнида нафақат қўмита томонидан тўпланган барча тажрибалар сақланиб қолди ва ҳатто кўпайтирилди. Тугатилган тузилма вакиллари ўрнига маҳалла ва оила ишлари бўйича  ҳудудий бошқармаларнинг биринчи ўринбосарлари тайинланди. Шунингдек, аёлларнинг жамиятдаги имкониятларини кенгайтириш, зўравонлик ҳолатларига барҳам бериш ушбу бўлинмаларнинг мақсади ва вазифалари этиб белгиланди. Айни кундда эса биз гендер тенглиги, оилани мустаҳкамлаш ва анъанавий қадриятлар масалалари устида иш олиб боряпмиз. Ижтимоий муҳофазага муҳтож аёлларга алоҳида ёрдам  беряпмиз.

—   Яқинда президент бошчилигида ўтказилган селекторда аёлларни қўллаб-қувватлаш масаласига такрор тўхталиб ўтилди. Давлат раҳбари томонидан қўмитага қандай вазифалар юклатилди?

Ўзбекистонда хотин-қизлар учун ишонч телефони ишга туширилмоқда

—   Қўмитага  аёллардан тортиб ҳар бир йигит ва қиз билан ишлаш масалаларини янги босқичга кўтариш, аниқроғи, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”нинг яратиш ва бу бўйича самарали ишлар олиб бориш асосий вазифа сифатида юклатилди. Шу боис ҳозирда биз бу бўйича қўшма баёнот устида иш олиб боряпмиз. Масалан, “ёшлар дафтари” ёши ўттизгача бўлган аёлларни қамрайди, “аёллар дафтари”га эса ўттиз ва ундан юқори ёшда бўлган аёлларни киритилади.

Айни дамда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамда бошқа давлат идоралари билан 28 та ҳудудлар саралаб олиниб, ҳар бир оиланинг ижтимоий ҳамда маънавий муҳити ўрганилмоқда, уларнинг муҳофазаси устида ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Масалан, ишсизлик муаммоси бўлса унинг сабаблари ўрганилмоқда, эҳтимол, аёллар боласи даволанишга муҳтожлиги боис ишга чиқа олмайди ёки улар ҳуқуқий ва руҳий ёрдамга муҳтож бўлиши мумкин. ана шундай ҳолатда биз аёлларнинг уй шароитлида ишлашлари ва руҳий маънавий қўллаб-қувватлаш чораларини кўрамиз

Бундан ташқари ушбу саралаб олинган ҳудудларда ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус фондлар ташкил этилади. Молиялаштириш эса маблағларнинг 30 фоизини вилоят бюджети ҳисобидан таъминлайди. Ҳозирда бу бўйича рўйхат шакллантирилиб, кейинчалик уйма-уй юришни бошлаймиз. Бу бўйича Республика касаба уюшмаси билан аллақачон қўшма режа ишлаб чиқилиб, ушбу режа асосида 800 дан 1000 тагача ва ундан кўпроқ оилалар истиқомат қилиб келаётган 9150 та маҳалла бўйича иш олиб боришни, уларнинг  муаммосига эътибор қаратишни мақсад қилганмиз.

Янги тизим: Ўзбекистонда ишсиз аёллар дафтари шакллантирилади

—   Сизнингча, “Гендер тенглик” тушунчаси нима ва Ўзбекистонда бу  қандай амалга оширилиши керак?

—   Биласизми, бизда аёллар ва эркакларнинг тенглиги асосий ва бошқа қонунларда, шунингдек, Меҳнат кодекслари билан мустаҳкамлаб қўйилган бўлсада, бу қонунларни  гендер тенглик асосида шакллантиришимиз керак эди. Натижада бу самара бера бошлади ва айни кунда аёлларимиз мамлакат сиёсий ва ижтимоий ҳаётида фаол бўла бошладилар. Давлат раҳбари таъкидлагандек, бугун муаммоли ва ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар тоифалари билан ишлаш вазифаларига аёллар жавобгар бўлган жойларда сезиларли ва самарали ўзгаришлар юз берган. Эндиликда махсус комиссия қонунлар қабул қилинишида гендер экспертизасидан ўтказилишини назорат қилмоқда. Яъни меъёрий ҳужжатларни қабул қилишда албатта унинг гендерлик жиҳатлари ҳисобга олинади. Кузатувларга кўра, шундай корхоналар борки, уларнинг раҳбаридан тортиб унинг ўринбосаригача  ва ҳатто дўкон бошлиқларигача эркаклардан иборат, аёллар йўқ. Ҳатто аёллар ишлаши керак бўлган соҳаларни ҳам, аёллар мутахассислари борлигига қарамай, эркаклар бошқараётганлигига гувоҳ бўлганмиз. Эндиликда айнан мана шу бўшлиқни тўлдиришга тўғри келяпти.

—   Аксарият қизлар билим юртларини тамомлагач, турмуш ўртоғининг қистови ёки қайнонасининг босими остида уй бекаси бўлиб қолишмоқда. Бунга муносабатинингиз қандай?

Руҳий ва жисмоний зўравонликларга учраб, реабилитация марказига келтирилган аёллар қисмати

—   Ҳаётда ана шундай босимларга дуч келаётган аёлларимиз билан мулоқот жараёнларида биз уларга ривожланиш ва малака оширишда тўхтамасликларини таъкидлаймиз. Аксарият университет битирувчилари ўзлари ўқиган соҳасида ишлашни, жамиятда ўз ўрнини топиб, фойда келтиришни исташади. Қолаверса, биз биламизки, миллат тарбияси ҳам бевосита аёл тарбиясига боғлиқ. Билимли она фарзандига тўғри тарбия беради, бу эса миллат келажагига қўйиладиган асосий пойдевор ҳисобланади. Ўйлайманки, бугунги кунда кўплаб замонавий ва дунёқраши кенг бўлган оилалар мана шундай фикрлашмоқда. 

Тўғри, бугун кўплаб оилаларда мана шу муаммо, қайноналар уйда ҳам қилинииш керак бўлган ишлар кўп дея келинининг ишлашларига қарши бўлишади. Кейин эса бола туғилади. Аммо уч йиллик туғруқ таътилидан сўнг у аёл яна ишига қайтиши мумкин. Бу эса ўша аёлнинг оилада қай даражада қўллаб-қувватланишига боғлиқ.

—   Кўп ҳолларда оилаларнинг ажрашишига учинчи шахс, яъни яқин қариндошлар ёки қайноналарнинг аралашуви сабаб бўляпти.

—   Мен ҳар қандай аралашувчиларнинг қаршиликлари ва уларнинг даҳл қилишларига қарамай, оилани сақлаб қолиш кераклиги тарафдориман. Дарҳақиқат оиладаги учинчи шахснинг аралашуви кўп ҳолларда эр-хотин орасидаги келишмовчиликларга нисбатан кўпроқ парокандаликка олиб келади. Мана шу каби ҳолатларда биз учинчи шахс аралашувини чеклаш бўйича кўрамиз. 

—   Айни кунда ўз жинси ва исмини ўзгартирган шахс билан бўлган суҳбат ижтимоий тармоқларда кўп сонли жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Ушбу видео остида гўё гендер тенгликни таъминлаш вазифаларига “Мовий дафтар” қаҳрамонларини ҳимоя қилиш масаласи ҳам назарда тутилганлиги ҳақида ёзиб қолдиришмоқда. Бунга муносабатингиз.

"Оёғимни ўпасан": Тошкент шаҳрида келинларга қулдек муносабат оммалашган

—   Биласизми, бу гендер тенглик ва унинг вазифалари нималардан иборатлиги ҳақида батафсил маълумотга эга бўлмаган, бекорчиликда вақтини ижтимоий тармоқларга сарфлайдиган шахслар томонидан ўйлаб тарқатилган асоссиз фитна десам тўғрироқ бўлади. Ахир биз бу ҳақда гапирмаган бўлсак, мовий дафтар шаклланмаган бўлса... одамлар ўз-ўзидан гап сўз чиқариш учун тарқатган, бу ёлғон маълумотларни. “Темир дафтар”га келсак, бу қандай пайдо бўлди? Айни пандемия вақтида жамиятимизда нафақат ишсизлар, ҳаттоки бевосита иш билан банд бўлганлар ҳам моддий томонлама қийналиб қолди. Бу вақтда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи сунъий ошириш ҳолатлари кузатилди, улар моддий, ҳуқуқий ёки маънавий психологик муаммога муҳтож бўлиб қолишди. Мана шундай қийинчилик ҳолатлари кузатилаётган вақтда президент уларни, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш учун  “Темир дафтар”ни юритиш тизимини йўлга қўйди. “Темир дафтар” асосида ҳамма эмас, ўта ночор оилалар киритилиб, уларга ижтимоий ёрдам берилди.  Саховат ва кўмак марказлари, махсус қўллаб-қувватловчи фондлар ташкил этилди.

—   Бугунги кунда жамиятдаги кўп сонли хотин қизлар иродасизлик қилиб, вазият уларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатларигача етиб боряпти. Нега мана шу ҳолатларнинг ўз вақтида олдини ололмаяпмиз?

—   Чунки уларни ўз вақтида эшитиш керак бўлганда эшитмаяпмиз, дардига қулоқ тутмаяпмиз. Уларнинг ҳис-туйғулари, муаммоларига лоқайдлик билан қараяпмиз. Турли руҳий, моддий ёки маънавий қийинчиликларга дуч келаётган аёллар мурожаат билан масъул ташкилотларга ёрдам сўраб борганида уларнинг муаммосини ҳал қилиш уёқда турсин, шунчаки дардини эшитиб, хайрихоҳ бўлишни  эплолмаётганлар бор. Мана шунақа пайтларда ўз муаммосига ечим тополмаган ожизаларнинг бир дардига икки дард қўшилиб, улар руҳан эзилишди ва ўзларини чорасиз қолгандек ҳис қилдилар. Биласизми,  лоқайдлик бу жуда катта гуноҳ аслида. Ҳар бир раҳбар ёки у ташкилот ходими бўладими муаммосига ечим излаб келган фуқароларга қулоқ тутишга мажбур. Афсуски, лоқайдлик, бефарқлик, фақат ўзини ўйлаш характери баъзи бир раҳбарларимизда шаклланиб қолмоқда. Масалан, яқинда ўз жонига қасд қилган аёлни олайлик, шунча одам атрофида, унинг ўзига ўт қўйишини томоша қилиб турибди. Ўша ерда бирон бир киши уни тўхтатмаган. Агар ўз вақтида шу аёлни эшитиб, ёрдам берилганида, муаммосига ечим изланганида, ҳеч бўлмаганда унга руҳан мадад бўлганида шу аёл ўзини ёқиб юборармиди?

—   Бугунги кунда эътибор берсак, эркакларнинг оиладаги ўз вазифаси ва масъулиятига совуққонлик билан ёндашишлари шаклланиб бораётганлиги, ўзларини фақат оила боқувчиси деб ҳисоблаб, уларнинг бошқа вазифалари эса аёллар елкасига тушаётганлигига гувоҳ бўляпмиз. Шунингдек, оиладаги жуда кўп чекловлар туфайли аёлларнинг ўрни ҳам бирмунча йўқолиб бораётгандек.

Ўзбекистонда бир гуруҳ аёлларга интернет-террорчилар босим ўтказмоқда

—   Тўғри айтасиз. Сабаби, биринчи галда айтишимиз мумкинки, ҳали бу ва бу каби кўплаб масалаларни ҳал этишда қонунчилик билан боғлиқ бўлган саволларимиз очиқ қолиб келяпти. Масалан, Оила кодексини олайлик, баъзи бир қонунлар декларатив кодексдек қабул қилинган:  “Оила бу жамият бўғини, оила ундоқ, оила бундоқ”.  Ахир бу масалада қонун қабул қилиш учун конкрет ёндашиш керак бўлади. Масалан, қонунда оилада эркак ва аёлнинг тенг эканлиги айтилди, бироқ айнан қайси масалалаларда тенг бўлиши керак, эр-хотин мажбуриятларида-чи, кимнинг вазифаси кимнинг ҳуқуқи қандай бўлиши керак? Фарзанд тарбияси ва унинг бошқа ҳуқуқларида ота ва онанинг роли, уларнинг вазифаларидаги тенглик қонун нормалари билан билан кўрсатиб берилиши керак. Қолаверса, қонунчилигимиздаги мулк масаласига ҳам ойдинлик киритиб олишимиз керак, эр ва хотин ажрашяптими, аёл боласи билан кўчага қолиб кетмаслиги керак. Аёлларнинг моддий ва мулкий ҳуқуқлари тўлиқ қонун билан кафолатланиб, ҳуқуқ таъминламаган ҳолатларда жавобгарларга нисбатан қаттиқроқ жазо чораларини ишлаб чиқиш керак. Агар қонунчилигимиздаги ана шу кемтикликлар бартараф этилиб, мукаммал ишлаб чиқилса, ўйлайманки, айни кунда жамиятда содир бўлиши мумкин бўлган ўплаб муаммоларнинг олди олинган бўлар эди.

—   Фаолиятингиз вазифасидан келиб чиқиб, бир кунда ижтимоий тармоқларга қанча вақт сарфлайсиз?

—   Эртага тонгда уйғониб, авваламбор биринчи қиладиган ишим шу, ижтимоий тармоқларга кириб, янгиликлардан хабардор бўламан. Кундалик юмушлар, шунингдек, кун давомида ишимга доир муҳим вазифалар билан шуғуллангач, яна кечки пайт ижтимоий тармоққа кираман. Бундан ташқари фуқаролар, аёлларимиз кўплаб ўзларини қизиқтираётган саволлар, муаммолар юзасидан мурожаат қилишади.

Уларга нима керак, қандай ёрдам керак, ёки шахсий телефонимга қўнғироқ қилишганда ҳам имкон қадар қўлимдан келганча гаплашиб, уларга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Ёки ўзим улар билан телефон орқали боғланиб муаммоларини ўрганаман, керак бўлса бу бўйича масъул ташкилотлар ва идораларнинг ҳудудий бўлимлари билан боғланаман.

— Сизнингча, бугуннинг замонавий аёли қандай талабларга жавоб бериши керак?

—   Бугуннинг замонавий қаҳрамон аёли оилада ҳам, билим ёки касб-ҳунар эгаллашда ҳам ҳар томонлама фаол бўлишлари, комил инсон сифатида шаклланишлари муҳим ҳисобланади. Бугунги кунда ана шу ҳар томонлама шаклланган аёлларимиз хотин-қизларимизни кўриб хурсанд бўламан. Улар нафақат оилада, балки жамиятда ҳам ўзининг муносиб ўрнини топиб олишган. Қолаверса, уларни қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириш масалаларига президент томонидан ҳам яхши эътибор бериляпти. Масалан, қизларни жамиятда янада фаол бўлишларига туртки бўлаётган Зулфия номидаги мукофотлар таъсис этилган. Шунингдек, тадбиркор аёлларга ҳам бугунги кунда кенг шарт-шароитлар яратилиб бериляпти. Кўплаб хотин-қизлар имтиёз асосида олий ўқув юртларига киришяпти.

Ҳимоя ордери нима ва уни қандай олса бўлади - майор Хўжаназарова билан суҳбат

Мисол учун, жорий йилда уларга тўрт фоизлик квоталар берилди, 940 нафар қизларимиз ўзлари эгаллаган билимларига фоиз ҳисобидан баллар қўшилиб, улар олий ўқув юртларининг талабаси бўлишди. Бир қанча йигит-қизларимиз чет эл олийгоҳларининг талабаси бўлишди.

—   Хорижий аёллар қўмиталари билан ҳамкорликни қай даражада йўлга қўйгансизлар?

—   Бугунги кунда биз жуда кўп давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Масалан, Хитойда “Бутунхитой хотин-қизлар ташкилоти”, “Шанхай ташкилоти” билан ҳамкорлигимиз бор, улар билан жуда илиқ ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйганмиз. Қолаверса, Италиядаги “аёллар лоббиси”,  Россиядаги аёлларни қўллаб-қувватловчи қўмиталари, яна қўшни давлатлардан Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон каби давлатлар билан ҳамкорликда тадбирлар уюштириб, улар билан фаол мулоқотда бўлиб келяпмиз.