Рус-қозоқ чегарасида 250 нафарга яқин Ўзбекистон фуқаролари автомобилда тўпланди

Россия ва Қозоғистоннинг Астрахань вилоятидаги чегарасида Ўзбекистон фуқаролари 130 та автомобилларда тўпланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Россия ва Қозоғистоннинг Астрахань вилоятидаги чегарасида 250 нафарга яқин Ўзбекистон фуқаролари 130 та автомобилларда тўпланди.

“Астрахань вилояти ҳукумати раиси Александр Шарикин Россия ва Қозоғистон чегарасида Красноярск туманидаги “Караозек” ўтказиш пункти ҳудудида мигрантларнинг тўпланиши муносабати билан федерал, вилоят, муниципиал орган ва ўзбек диаспораси вакиллари билан йиғилиш ўтказди”, - дейилган Астрахань вилояти губернатори маъмурияти матбуот хизмати хабарида.

Қозон, Самара ва Новосибирскдан Тошкентга қўшимча чартер рейс амалга оширилади

Хабарда ёзилишича, ўзбекистонлик мигрантларга Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга машинада ўтиб кетиш имконияти борлиги ҳақида атайлаб нотўғри маълумот берилгган бўлиши мумкин.

Астрахань вилояти ҳукумати эслатган: ҳозирда чегарани кесиб ўтишнинг иккита қонуний усули бор – Москва, Ростов, Санкт-Петербургдан махсус рейсларда ёки Волгоград вилоятидаги “Волжский” станциясидан темир йўл транспорти орқали.

Таъкидланишича, Россияда бўлиб туриш қоидасини бузганлик учун камида 16 та баённома расмийлаштирилган. Қоидабузарларга Россияга 5 йилгача кириш тақиқланиши мумкин.

“Шу билан бирга Астрахань вилоятида қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишлар билан банд меҳнат мигрантларга иш берувчилар ватанга темир йўл транспорти орқали кетишга ёрдам кўрсатмоқда”, - дейилган хабарда.

РФдан Ўзбекистонга Қозоғистон орқали қайтишни ҳозирча режалаштирманг - ТИВ

“Караозек” ўтказиш пункти орқали Қозоғистонга ноқонуний ўтишга уринаётган фуқаролар, асосан, Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарларидан келганлар. Улар у ерда қурилиш ишлари банд бўлишган ёки такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаганлар.

Роспотребнадзор, маҳаллий ҳукумат ва ИИБга вилоятда ҳуқуқий тартибни таъминлаш ва эпидемилогик вазиятни ёмонлашишига йўл қўймаслик топширилган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегаралари ёпиқлигича қолмоқда

Шунингдек, Астрахань вилояти ҳудудида меҳнат мигрантларининг ноқонуний яшаш жойига айлантирмасликка қаратилган чоралар кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways 17 сентябрдан бошлаб Москвадан кунига 2 маротаба авиапарвозлар ташкил қилишни бошлаган эди. Шунингдек, Санкт-Петербург ва Москвадан Тошкентга қўшимча чартер рейс қўйилган. Айни дамда чипталар эркин савдода сотилмоқда.

ТИВ фуқароларга мурожаат қилиб, Россия ҳудудида бўлган ватандошлардан поезд станцияларида тўпланмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин талабларига қатъий риоя қилишларини яна бир бор сўраган эди.