“Тиланчилар макони”: пойтахтдаги жамоат жойларидаги тиланчилар ҳаётига назар

Бугунги кунда мамлакатда тиланчилик қилаётган шахсларга нисбатан маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик чоралари белгиланганлигига қарамай, жамоат жойларида садақа сўраётган қариялар, эркагу аёллар, ачинарлиси болаларнинг сони кўпайгани кўзга ташланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Аҳолининг маълум бир қатламини қамровчи мўлтони (тиланчи) лар жамиятда азалдан бўлган ва бу мавзуга илгари кўп ҳам эътибор қаратилмас эди. Улар ўзларининг тили билан айтганда аввал ҳам, ҳатто бугунгача бемалол  “отамерос касби”ни давом эттириб келишади. Бироқ бугунги кунда тоғни урса талқон қилишга қодир эркаклар, ҳаётда бир оз қийинчиликка дуч келган хотин-қизлар ҳам эл қатори меҳнат қилиб пул топиш ўрнига, тиланчиликни ўзларига касб қилиб олишаётганлиги кишини ўйлантиради.

Тиланчилик учун жазо янада кучайтирилди

Кун давомида ўйлаб кўрсак, минглаб ўтиб-қайтаётган йўловчиларнинг ҳар ўндан учтаси пул узатса, бу тиланчиларнинг сизу бизга нисбатан яхшироқ шароитда яшашига етади.  Аммо бу ҳолат эртага қаёққа олиб боради, жамиятда  боқимандалик иллатини келтириб чиқармайдими, деган ўринли савол туғилади.   

Сўзимизнинг исботи, Мирзо Улуғбек туманига йўлингиз тушса, эътибор беринг, “Буюк ипак йўли” метроси атрофлари, унинг ичи сизда гўё “тиланчилар макони”дек тасаввур уйғотади. Сиз бу ерда пул ташлаб кетишлари учун ёнига кичик дастрўмол тўшаб олган, метрога ўтиш ер ости йўлагини банд қилиб турган “момо”ни, пиёдалар ўтиш йўлагидаги зинада мунғайиб ўтирган бошқа бир онахонни, сал нарироқда костюм-шим кийиб олган “обрўли” отахонни яна метрога кириш зинасида чақалоқ кўтариб ўтирган ўрта ёшли холани учратасиз. Уларни гапга солсангиз, ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлганликлари учун эмас, аксинча, ўзлари ишлашни истамасликлари, ҳеч қандай божларсиз, кўпроқ пул ишлаш мумкинлиги учун тиланчилик қилишаётганлигини англаб етасиз.

“Тиланчилар макони”: пойтахтдаги жамоат жойларидаги тиланчилар ҳаётига назар

Масалан, метро ташқариси  йўлагидаги зинада хомуш ўтирган момо бизга боқувчи фарзандлари борлиги, нафақахўрлиги, маҳалла идорасидан ҳеч қандай ёрдам олмаслигини айтади. Тиланчилик маъмурий жавобгаликка сабаб бўлиши, нега туман профилактик инспекторлари ёки маҳалла раисларидан ёрдам сўраб мурожаат қилмаганлиги ҳақида сўрасак, момо бизни жеркийди ва тинч қўйишимизни истаб бизни ҳатто қувиб солади.

“Тиланчилар макони”: пойтахтдаги жамоат жойларидаги тиланчилар ҳаётига назар

Шу тариқа ҳафсаламиз пир бўлиб, сал нарироқда тиланчилик қилаётган, ёши 68 да бўлган костюм-шимли амакига яқинлашамиз. Амаки қўлимиздан узатилаётган пулни оларкан, бу ерга Юнусобод туманидан келиб “ишлаётгани”,  бундан фарзандларининг хабари йўқлиги, агар иш бўлса соғлиги ишлашни тақозо қилишини айтади. “Нега ёшингизга муносиб иш билан шуғулланмайсиз, гарчи соғлигингиз кўтарар экан” деган саволимизга эса амаки “иш йўқ, маҳалла ёрдам бермайди” деган жавоб билан кифояланади.  

“Тиланчилар макони”: пойтахтдаги жамоат жойларидаги тиланчилар ҳаётига назар

Яна ушбу метро ташқарисида, пиёдалар ўтиш йўлагида  ҳўл сочиқларнинг донасини 5 минг сўмдан сотиб юрган болакайлар учрайди. Аввалига уларга қараб, эҳтимол, пандемия шароити туфайли тирикчилик қилишга мажбур бўлаётгандир, ҳар ҳолда меҳнат қилишяпти-ку деган фикр ўтади кўнглимиздан.

“Тиланчилар макони”: пойтахтдаги жамоат жойларидаги тиланчилар ҳаётига назар

Шу ўйда улардан бирини саволга тутамиз. Айни пайтда 6-синф ўқувчиси бўлган Элбек (исмлари ўзгартирилган) “Буюк ипак йўли” метроси атрофида ишлаш учун Юқори Чирчиқнинг Хитойтепа маҳалласидан келиши, ота-онаси ажрашгани, онаси укасини шифохонада олиб ётгани, бир маротаба онаси МФЙ раисидан ёрдам сўраб чиқиб, ноумид қайтгани, шу боис ишлашга мажбурлигини айтади.

Унинг ўзи билан бир манзилда яшовчи, бўйнига сочиқлар солинган қутини осиб олган жияни — Беҳзод эса 10 ёшда. У ҳам отаси қамоқдалиги, онаси далада ишлаши, мактабга умуман бормаслигини айтади.

Болаларнинг нега 1.5-2 минг сўмлик сочиқларни 5 минг сўмдан сотаётганликларига қизиқсак, улар сочиқларни бир кун ичида сотиб улгуришмаса, унинг қадоғидаги суратлар ва ранглар ўчиб, яроқсиз ҳолга келиб қолиши, сўнг уни ҳеч ким сотиб олмаслигини айтишади.

“Тиланчилар макони”: пойтахтдаги жамоат жойларидаги тиланчилар ҳаётига назар

Ваҳоланки, ана шу ғамда юрган болаларнинг бугун жамиятда яхши ўқиб билим эгаллашлари учун ҳукумат томонидан барча шарт-шароитлар яратилган, оилавий шароити қониқарли бўлганлардан тортиб, ижтимоий муҳофазага муҳтож болаларгача назорат остида.

Қўл чўзганга қамоқ: Ўзбекистонда тиланчилик таъқиқланмоқда

Шунга қарамай, бу каби “топарман” болаларни Юнусобод туманидаги янги очилган метро атрофларида ҳам учратишимиз мумкин. Улар бир бирига жуда ўхшаш опа-сингилларнинг болалари бўлиб, юқоридаги “салфетка” сотувчиларидан фарқли ўлароқ (оналари билан бирга) очиқчасига тиланчилик қилиб келишади. Гоҳ у гоҳ бу йўлакка ўтиб, пиёдаларга халақит қилишади, уларнинг йўлини тўсиб садақа сўрашади. Тротуар четида ўтириб, китоб ва эски-туски буюмларни сотаётган қариялар ҳам улардан аллақачон безиб қолишган, тиланчи болалар уларни калака қилиб, сотилаётган молларига мақсадсиз тегишади ёки савдо буюмларини олиб қочишади. Ачинарлиси, жамоат жойида ҳаракатланиш тартибини шу тарзда қўпол бузаётган “тўда”ни ҳеч ким тартибга чақирмайди.

“Тиланчилар макони”: пойтахтдаги жамоат жойларидаги тиланчилар ҳаётига назар

Ваҳоланки, тиланчиларни жазолаш эмас, тиланчиликни касб қилиб олганларни тартибга чақириш мақсадида Ўзбекистон президенти томонидан жамоат жойларида тиланчилик қилаётганларга нисбатан маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликни кўзда тутувчи қонун имзоланди.

Қўл чўзганга қамоқ: Ўзбекистонда тиланчилик таъқиқланмоқда

Мазкур қонунга кўра, тиланчиларга аэрапортлар вокзаллар, хиёбонлар, истироҳат боғлари, бозорлар, савдо мажмуалари, кўчаларда, моддий ва маданий меърос объектлари жойлашган ҳудудлар ва шу каби жамоат жойларида тиланчилик билан шуғулланиш тақиқланди. Қонунни бузганларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги 188-3-моддасига мувофиқ, БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача жарима солиш ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазолари қўлланилиши кўзда тутилган.

“Тиланчилар макони”: пойтахтдаги жамоат жойларидаги тиланчилар ҳаётига назар

Аммо бугунги кунда тиланчилар сонининг камайиш ўрнига ортиб бораётгани сал кам бир йил давомида ҳам қонун ижроси бўйича етарлича ишлар олиб бориляптими деган саволни келтириб чиқаради.