Қўл чўзганга қамоқ: Ўзбекистонда тиланчилик таъқиқланмоқда

© Sputnik / Рухкян / Медиабанкка ўтишУличные зарисовки Тбилиси. Бездомный ребенок в переходе.
Уличные зарисовки Тбилиси. Бездомный ребенок в переходе. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра тиланчилик қилганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солиш ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда

ТОШКЕНТ, 13 дек - Sputnik. Ўзбекистонда тиланчилик қилиш қонун билан таъқиқланмоқда. Олий Мажлис Сенатида муҳокама этилган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунда бу ўз ифодасини топган, деб хабар қилди ЎзА.

Ички ишлар органлари томонидан биргина Тошкент шаҳрида охирги бир йил давомида 5 мингдан ортиқ шахс тиланчилик қилиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган ва реабилитация марказига олиб борилган.

Попрошайка - Sputnik Ўзбекистон
Тиланчилик билан шуғулланганларга қамоқ жазоси берилиши мумкин

Мазкур шахсларнинг 4 мингдан ортиғини хотин-қиз, шу жумладан, 3 мингдан ортиғини ёш болали аёл, 100 нафарга яқинини ногиронлиги бўлган эркак ҳамда 500 нафарга яқинини кекса ёшдагилар ташкил қилган.

Тиланчилик айримлар учун меҳнат қилмай даромад топиш манабига айланган. Йўлларда тиланчилик қилишни одат қилиб олганлар нафақат ўз ҳаёти, балки транспорт воситаари ҳаракатланишига ҳам хавф туғдириб келмоқда.

Қонун билан "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодекснинг 1883-моддасида тиланчилик қилганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда. 

Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 1271-моддаси тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

Мазкур қўшимчалар тиланчилик қилганлик учун, шу жумладан тиланчилик қилишда вояга етмаган ёки ногиронлиги бўлган шахслардан фойдаланганлик ёки уларни жалб қилиб ёхуд ўзини ногиронлиги бўлган шахс сифатида кўрсатиб, шунингдек чақалоқлар ва ёш болаларга ҳамда бошқа вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахсларга гиёҳвандлик ёки психотроп, шунингдек кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган бошқа восита ва моддаларни истеъмол қилдирган ҳолда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар учун амалдаги қонунчиликда жавобгарлик масаласи белгиланмаганлиги учун жорий этилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0