Москвада коронавирусга қарши оммавий эмлаш қачон бошланиши айтилди

Москва мэри Сергей Собянин аҳолини оммавий эмлаш “пандемия устидан узил-кесил ғалаба” бўлишини қўшимча қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Москвада коронавирусга қарши оммавий эмлаш декабрь-январда бошланади. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълум қилди.

РФА президенти коронавирус устидан ғалаба қозониш омилини айтди

Унинг сўзларига кўра, ноябрь ойида Москва коронавирусга қарши вакцинанинг маълум даражадаги биринчи партиясини олишни режалаштирмоқда.

“Декабрь-январда аҳолини оммавий эмлашни бошлаймиз”, - дейилган хабарда.

Собянин оммавий эмлаш “пандемия устидан узил-кесил ғалаба” бўлишини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда коронавирусга қарши иккита вакцина рўйхатга олинган: Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган “Спутник V” ва “Вектор” марказининг “ЭпиВакКорона” вакциналари. Бундан ташқари, Чумаков номидаги Илмий марказ томонидан ҳам янги вакцина устида иш олиб борилмоқда.