Садир Жапаров Қирғизистон бош вазири лавозимига тасдиқланди

Шунингдек, депутатлар ҳукумат таркиби, тузилиши ва дастурини маъқуллаган. Энди қарор мамлакат президенти Сооронбай Жээнбековга Вазирлар маҳкамаси аъзоларини тайинлаш учун юборилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Қирғизистон парламенти Садир Жапаров номзодини бир овоздан бош вазир лавозимига тасдиқлади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилмоқда.

Бишкекда такроран фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Жогорку Кенеш мажлисида 83 нафар депутат иштирок этган.

Шунингдек, депутатлар ҳукумат таркиби, тузилиши ва дастурини маъқуллаган. Энди қарор мамлакат президенти Сооронбай Жээнбековга Вазирлар маҳкамаси аъзоларини тайинлаш учун юборилади.

Қирғизистон парламенти 10 октябрь куни Садир Жапаров бошчилигидаги Вазирлар маҳкамасининг янги таркибини тасдиқлаган эди. Аммо мамлакат президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакат парламентининг ушбу қарорини ноқонуний деб топган эди. Чунки Жапаров тасдиқланган йиғилишда кворум таъминланмаган. Кворумсиз қабул қилинган қарорлар ноқонуний ва юридик кучга эга эмас.