Ўзбекистонда коронавирус: 9 октябрь асосий хабарлари

Сутка давомида 220 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 342 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Тинчлик бўйича Нобелни БМТ озиқ-овқат дастури қўлга киритди

Бир сутка давомида 220 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 342 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари - 81 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 245 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 57 221 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.

Айни пайтда 2 623 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 498 киши пандемия қурбони бўлди.

Чартер қатнов

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан бугун Москва – Андижон йўналишида чартер қатнови амалга оширилди. Рейс билан 190 нафар фуқаро республикага қайтди. Аэропорт ҳудудида йўловчилар белгиланган санитария-эпидемиология талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда кутиб олинди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 36,8 миллиондан ошди, 1 миллион 66 мингдан ортиқ  киши вафот этди, 27,7 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (7,8 млн), Ҳиндистонда (6,9 млн), Бразилияда (5,0 млн).