Самарқандда бутун бир оила ва усталар товуқ гўштидан заҳарланди

Бир оиланинг 10 нафар аъзоси ва шу хонадонда қурилиш ишларини олиб бораётган 5 нафар усталар товуқ гўштидан заҳарланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Самарқанд вилоятида товуқ гўштидан кабоб истеъмол қилган 15 нафар шахс заҳарланди. Бу ҳақда ИИВ Бирлашган таҳририяти маълум қилди.

Қашқадарёда 65 киши ёппасига овқатдан заҳарланди

5 октябрь куни Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилояти филиалига 15 нафар шахс “метгемоглобин ҳосил қилувчи бирикмалардан заҳарланиш” ташхиси билан мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, шу куни соат 05:30 ларда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 33 ёшли О. Т. хонадонида уй шароитида товуқ гўштидан кабоб таомини тайёрлаган. Шу таомдан ўзи билан бирга яшовчи 10 нафар оила аъзолари: турмуш ўртоғи, фарзандлари, онаси, келинойиси, жиянлари ва шу хонадонда қурилиш ишларини олиб бораётган 5 нафар усталар истеъмол қилишган. Бироздан сўнг ўзларини ёмон ҳис қилишгач, тез ёрдамга қўнғироқ қилишган.

Уларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, даволаш ишлари олиб борилган. Ҳозирда тегишли соҳа ходимлари томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.