Ўзбекистон Қирғизистон фуқароларининг мамлакатга киришини чеклади

Ўзбекистон Қирғизистон ва учинчи давлатлар фуқароларининг республикага киришига чеков жорий этди. Шу билан бирга,Қирғизистонда бўлган ўзбекистонликлар Ўзбекистонга киришлари мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистон Қирғизистон ва учинчи давлатлар фуқароларининг республикага киришини чеклади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон нашри мамлакат Давлат чегара хизмати матбуот хизмати таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Ушбу чора, бугун, 6 октябрдан бошлаб кучга кирган.

Қирғизистонда парламент сайловлари натижалари бекор қилинди

“Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳудудида бўлган Қирғизистон фуқаролари мамлакатни тарк этишлари мумкин, Қирғизистонда бўлган ўзбекистонликлар эса Ўзбекистонга киришлари мумкин”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, юк ташиш эса чекловларсиз амалга оширилади.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегараси одатдагидек ишлаётгани ва вазият назорат остида экани хабар қилинган эди.

5 октябрь куни Бишкекнинг марказий Ала-Тоо майдонида республика парламентига ўта олмаган партиялар тарафдорларининг норозилик намойишлари бошланди. Ўша куни кечқурун митингни тарқатишга уриниш вақтида норозилик акцияси намойишчилари ва куч тузилмалари ўртасида тўқнашувлар бошланди.