ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистон Қирғизистон ва учинчи давлатлар фуқароларининг республикага киришини чеклади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон нашри мамлакат Давлат чегара хизмати матбуот хизмати таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Ушбу чора, бугун, 6 октябрдан бошлаб кучга кирган.
“Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳудудида бўлган Қирғизистон фуқаролари мамлакатни тарк этишлари мумкин, Қирғизистонда бўлган ўзбекистонликлар эса Ўзбекистонга киришлари мумкин”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, юк ташиш эса чекловларсиз амалга оширилади.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегараси одатдагидек ишлаётгани ва вазият назорат остида экани хабар қилинган эди.
5 октябрь куни Бишкекнинг марказий Ала-Тоо майдонида республика парламентига ўта олмаган партиялар тарафдорларининг норозилик намойишлари бошланди. Ўша куни кечқурун митингни тарқатишга уриниш вақтида норозилик акцияси намойишчилари ва куч тузилмалари ўртасида тўқнашувлар бошланди.