Американинг The Military Watch Magazine ҳарбий-таҳлилий нашри хабар қилди: эскирган “Миг”лар флотини алмаштириш мақсадида Жазоир Россияда Су-57 қирувчи самолётлари ва бошқа авиатехникасига буюртма берди. Бундан ташқари, яқинда Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати (ФСВТC) директори Дмитрий Шугаев Жазоирдаги ҳамкасблари билан музокаралар ўтказди, томонлар 14 та Су-57E самолётларини етказиб бериш тафсилотларини муҳокама қилдилар.
Аввалроқ Жазоир Ўрта денгизнинг жанубий қирғоғида 5-чи авлод қирувчиларининг биринчи эгаси бўлиш ниятини билдирганди. Жазоирнинг Menadefence ҳарбий янгиликлар сайти ўтган йилнинг декабрида Жазоир томони Россияда ишлаб чиқарилган сўнгги қирувчи ва бомбардимончи самолётларининг бир нечта партияларини етказиб бериш бўйича шартномалар имзолаганлиги ҳақида хабар берганди.
Принципиал қарор 2019 йил ёзида, Жазоир делегациясининг Россиянинг МАКС авиакомпаниясига ташрифидан сўнг қабул қилинди. Етказиб беришни 2025 йилга қадар якунлаш режалаштирилган ва бу Жазоир ҳаво кучларига битта эскадрилья - Су-57, Су-35, МиГ-29М2 (ҳар бири 14 та самолётдан), шунингдек 2та Су-30МКА қаноти ва 14 та Су-34 бомбардимончи самолётларини жойлаштиришга имкон беради.
Минтақадаги қўшниларининг ҳаво кучларини режалаштирилган мустаҳкамлаш фонида (Марокаш 25 та F-16 қирувчисини, Италия эса F-35 “кўринмас” самолётларини олишни режалаштирмоқда), Жазоирнинг 5-чи авлод “кўринмас” самолётларини сотиб олишни исташи тушунарли ҳолат. Россияда ишлаб чиқарилган бошқа илғор қирувчилар билан биргаликда Су-57 ишончли ҳаво устунлигини таъминлайди.
Ҳарбий авиация соҳасидаги Жазоир-Россия шартномалари миқдори, турли хил маълумотларга кўра, 2 миллиарддан 6 миллиард долларни ташкил қилади. Россиянинг ФСВТC компанияси Су-57 самолётининг Жазоирга етказиб берилиши ҳақидаги маълумотни расман тасдиқламади ёки рад этмади. Аммо оловсиз тутун бўлмайди. Шундай қилиб, VI Халқаро “АРМИЯ-2020” ҳарбий-техник форуми доирасида ФСВТC матбуот котиби Мария Воробьева Россиянинг Су-57 қирувчисини сотиб олиш учун бир нечта мамлакатларнинг расмий аризаларини эълон қилди.
Россияда ишлаб чиқарилган самолётлар ва самолёт қуроллари туфайли Жазоир ҳаво кучлари Африка қитъасида энг ривожланган, мувозанатли ва қудратли ҳисобланади. Ҳарбий-ҳаво кучларининг дастагини 45 та оғир Су-30МКА қирувчисидан иборат (4+ авлод), улар узоқ масофали ракеталар билан ҳаво ва қуруқликдаги нишонларга зарба беришга қодир. Х -31 қанотли ракеталарини (тезлиги Мах 3 дан юқори) фойдаланишга қодир Су-30 қирувчиларининг, 4та МиГ-29 қирувчиси эскадрильяси ва 36 та Су-24М фронт-бомбардимончиларининг жанговар қобилиятлари катта аҳамиятга эга.
Ишончли кафолатлар
Жазоирнинг Россия қуролларини танлови (осмон, қуруқлик, денгиз) тасодифий эмас. Россиянинг Су-57 қирувчиси, ҳар жиҳатдан хорижий самолётлардан устун бўлиб, рекламага муҳтож эмас. Жанговар вазиятда ўта кичик таъсирчан Су-57ни рақиб РЛТига кўринмас ҳолга келтиради (таркибидаги композицион материаллар юзанинг 70% ва оғирликнинг 25% ни ташкил қилади).
Су-57 "ақлли қоплама"си ва асосий радиолокацион станция осмондаги ҳукмронликни уч ўлчовли тортиш векторига эга - ноёб оптик-электрон нишонни аниқлаш тизими ва электрон шовқинлар хосил қилиш тизими таъминлайди.
Россия қирувчиси 400 километргача бўлган масофадаги ҳаво ва ердаги нишонларни аниқлай олади, 62 та объектга кузатувга олади ва 14 турдаги қуролни олиб юради (10 тонналик арсенал 2та ички бўлинмада жойлашган).
Су-57 ўз вазнига нисбатан жанговар юкни кўриш рекорд даражасига эга, бу кўрсаткич бўйича бошқа бешинчи авлод самолётлари орасида унинг тенги йўқ. Жанговар радиуси - 5500 км, Сурияда вазифаларни бажараётганда ракета қуроллари муваффақиятли синовдан ўтказилди. Шартли беллашувда Су-57 "кўринмас" F-22 ва F-35ни олдинроқ аниқлаш ва йўқ қилишга қодир. Бунга қўшимча қиланадиган нарса йўқ.
Шунга қарамай The Military Watch Magazine журнали "инқилобий технологиялар пионери" - Су-57 қирувчиси учун махсус ишлаб чиқарилган Россиянинг янги К-77 “ҳаво-ҳаво” ракетасининг имкониятлари ҳақида ёзди.
Нашр ёзишича, жуда ихчам ва хавфли К-77 ракетасининг нишонга олиш масофаси 193 км. Бу Американинг энг яхши AIM-120D ракетасидан (180 км) кўпроқ. Энг муҳими, янги ракета узоқ масофани маневрлик ва аниқликни ўзида мужассамлаштиради.
К-77 технологияси узоқ масофадаги кичик ва ҳаракатланувчи объектларни нишонларга олиши мумкин. Ракета тумшуғидаги мураккаб радиолокацион тизими "кўриш майдони" муаммосини ҳал қилиб, атрофини 360 даражада нишонга олиши мумкин. Ҳеч бир рақим қирувчиси қочиб қутула олмайди, К-77 "кўриш майдонидан" чиқиб кета олмайди. Су-57 ушбу ракеталарнинг камида 8тасини олиб юришга қодир, бу самолётнинг бошқа ажойиб қобилиятларига сезиларли қўшимча бўлади. Гўзаллик ва кучнинг ажойиб комбинацияси - бундай қурол эгасига тинчлик ва хавфсизликни кафолатлайди.
Яқинда ФСВТC раҳбари Дмитрий Шугаев ҳарбий-техникавий ҳамкорлик соҳасида Россия қатъий қонун ва халқаро мажбуриятлари доирасида ишончли шерик сифатида ҳаракат қилишини таъкидлади. 2020 йилда Россиянинг буюртма портфелини 55 миллиард долларга баҳолангани (МДҲ давлатларининг улуши 2 миллиард долларни ташкил этади) ва бу "вазн" ни бир неча йиллар давомида сақлаб келаётгани бежиз эмас. Буюртмаларнинг 45 фоизга яқини авиация, учдан бир қисми ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари, 15 фоизга яқини қуруқликдаги техника. Эҳтимол, келгуси йилларда ҳарбий ҳаво кучлари сектори янгича Су-57 қирувчисига буюртмаларни сезиларли даражада қўшиши мумкин.