COVID-19 дан ҳимояланишдаги “энг хавфли предмет” айтилди

Россиялик шифокор Лариса Алексеева коронавирусдан ҳимояланишдаги “энг хавфли предмет” нима эканини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Коронавирус пандемияси вақтидаги энг хавфли предмет нотўғри фойдаланилаётган оддий ниқобдир.

“Бизда мен уларни ниқобни самарасиз тақувчилар деб атайдиган кишилар жуда кўп. Улар битта боғичдан 10-15 кунлаб фойдаланишади, баъзан ундан ҳам кўпроқ. Бундай кишиларга ноқулай бўлганда улар шунчаки кафтлари билан ушлаб, йиғиштириб чўнтакларига солиб қўйишади”, - деди терапевт Лариса Алексеева.

Ўзбекистонда "маска режими" бекор қилингани йўқ. Бироқ кўпчилик ниқобсиз кўчага чиқмоқда

ССВ тиббий ниқобларни тўғри тақиш фойдаси ҳақида эслатди

Мутахассиснинг сўзларига кўра, кейин улар ўша қўллари билан юзларини ушлашади. Сўнгра яна ўша ниқобни тақиб уйга келишади ва у ерда вирус иссиқ ва нам жойда фаоллашади.

Алексеева бу жуда хавфли эканини алоҳида урғулади.

Мутахассис ишлатилган ниқобларни нима қилиш кераклигини тушунтирди

Шифокор ниқобдан фойдаланиш қоидаларини эслатиб ўтди: битта ниқобни икки соатдан ортиқ тақмаслик керак, юзга тегинмаган ҳолда ечиб олиш ва зич ёпилган пакетда ташлаб юбориш керак.

Мутахассиснинг фикрига кўра, бошқа эҳтиёткорлик чоралари ҳақида ҳам унутмаслик лозим: ўрамдаги маҳсулотларни ювиш, курьер келтирган пакетларга антисептик билан ишлов бериш ҳамда кийим-кечак ва пойабзал ҳақида ҳам унутмаслик лозим – уларда ҳам уйга вирус “олиб келиш” мумкин.