ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Денге безгаги касаллигини ўрганиш бўйича тадқиқотда Австралиянинг Мельбурн университети энтомологи Перран Росс қўлларини минглаб чивинларга чақтирди. Бу ҳақда The Washington Post хабар қилди.
Энтомолог 5 минг чивин бир вақтнинг ўзида тахминан 16 милилитр қон сўриши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди.
“Лабораторияда чивинлар каламушларни ёки бошқа ҳайвонларни чақишни истамайди - улар фақат қоронғиликда инсоннинг қонини сўришни афзал кўришади", - дея таъкидлади олим.
Тадқиқотда вольбахия нафақат денге безгаги инфекциясини камайтириши, балки бошқа касалликлар билан юқтиришни ҳам чеклаши мумкинлиги аниқланди.