ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Денге безгаги касаллигини ўрганиш бўйича тадқиқотда Австралиянинг Мельбурн университети энтомологи Перран Росс қўлларини минглаб чивинларга чақтирди. Бу ҳақда The Washington Post хабар қилди.
More time-lapse mosquito feeding pic.twitter.com/SHPraxM6Id
— Perran Ross (@MosWhisperer) December 18, 2017
Чивинларга атайлаб касалликни юқишини тўсадиган - вольбахия бактериялар юқтирилди. Олим ва унинг жамоаси ҳар куни чивинлар билан ишлайди, улар бактерияларнинг ҳашаротларга узоқ муддатли таъсирини кузатиб боради.
Тадқиқотчи ҳар куни қўлларини чивин билан тўлдирилган идишларга солади, ҳашаротлар "қонга тўйиб олишини" кутади.
Record day of mosquito blood feeding today. ~5000 female mosquitoes fed and 16 mL of blood lost. pic.twitter.com/7OzeQ9rGl7
— Perran Ross (@MosWhisperer) May 7, 2020
Энтомолог 5 минг чивин бир вақтнинг ўзида тахминан 16 милилитр қон сўриши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди.
“Лабораторияда чивинлар каламушларни ёки бошқа ҳайвонларни чақишни истамайди - улар фақат қоронғиликда инсоннинг қонини сўришни афзал кўришади", - дея таъкидлади олим.
Тадқиқотда вольбахия нафақат денге безгаги инфекциясини камайтириши, балки бошқа касалликлар билан юқтиришни ҳам чеклаши мумкинлиги аниқланди.