Арманистоннинг Су-25и уриб туширилгани бу - ёлғон! - Озарбайжон

"Туркия F-16 самолёти Арманистон Су-25 самолётини уриб туширгани ҳақида хабарлар - ёлғон", - деди Озарбайжон президенти ёрдамчиси. 
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Озарбайжон президенти ёрдамчиси Хикмет Гаджиев Туркиянинг F-16 қирувчиси томонидан Арманистоннинг Су-25 самолёти уриб туширилгани ҳақидаги хабарни инкор қилди

"Арманистонга тегишли Су-25 самолёти Туркиянинг F-16 самолёти томонидан уриб туширилгани - бу мутлақ ёлғон, бўлмаган гап", - деди Гаджиев РИА Новостига.

Гаджиев, шунингдек, Арманистонга радарларни диққат билан кузатишни тавсия қилди. 

"Қаерда қандай самолёт осмонга кўтарилаётгани радарларда жуда яхши кўриниб турибди. Озарбайжон радарларида Арманистон ҳудудида Су-25 самолёти ҳавога кўтарилгани ҳақида умуман маълумот йўқ", - деди президент ёрдамчиси.  

Туркия қирувчиси Арманистон Су-25 самолётини уриб туширди

Эслатиб ўтамиз, 29 сентябр куни Арманистон мудофаа вазирлиги Туркия F-16 самолёти Арманистон ҳаво ҳудудида Су-25 самолётини уриб туширгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. 

Ҳаммаси қандай бошланган эди

27 сентябр куни Озарбайжон мудофаа вазирлиги Арманистон Ҳарбий кучлари Қорабоғдаги чегара чизиғи яқинида жойлашган аҳоли пунктларини ракета ва ҳаво орқали ўққа тутганини хабар қилган эди. Улар айтишига қараганда ҳарбийлар ва тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлган.  

Ереван, ўз навбатида, Қорабоғда Озарбайжон ҳарбийлари ҳужум бошлаганини хабар қилишди.Хусусан Степанакет шаҳри ракеталар билан ўққа тутилгани хабар қилинди.Шундан сўнг Арманистонда ҳарбий вазият ва умумий мобилизация эълон қилинган эди. Россия ва қатор хорижий давлатлар иккала томонни ҳам муаммони музокаралар йўли билан ҳал қилишга чақирмоқда.