ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Туркиянинг F-16 қирувчиси Арманистон ҲҲКга қарашли бўлган Су-25 самолётини уриб туширди. Бу ҳақда Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушун Степанян Facebook саҳифасида пост ёзди. РИА Новости хабарига асосан.
“Жанговар вазифани бажараётганда, Туркия ҳаво кучларининг кўп функцияли F-16 қирувчиси Арманистон ҳаво ҳудуди устида Арманистон ҲҲК қарашли бўлган Су-25 ҳужум самолётини уриб туширди. Учувчи қаҳрамонларча ҳалок бўлди ”, - дейилган постда.
Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, F-16 қирувчиси Озарбайжоннинг “Гянжа” аэродромидан учиб чиққан ва Варденис, Мец Масраа, Сотка яқинида жойлашган Арманистон ҳарбий бўлинма ва аҳоли пунктларига зарба берган
Степанян таъкидлашича, Туркиянинг F-16 қирувчиси 60 км масофага республиканинг ичкарига учиб кирган.
Озарбайжон мудофаа вазирлигининг матбуот котиби бу хабарларни ёлғон ва провокацион деб атади, Озарбайжон ҲҲКда F-16 қирувчилар йўқлигини маълум қилди.