Туркия қирувчиси Арманистон Су-25 самолётини уриб туширди

Туркиянинг F-16 қирувчиси Арманистон ҲҲКга қарашли бўлган Су-25 самолётини уриб туширди – Арманистон мудофаа вазирлиги.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Туркиянинг F-16 қирувчиси Арманистон ҲҲКга қарашли бўлган Су-25 самолётини уриб туширди. Бу ҳақда Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушун Степанян Facebook саҳифасида пост ёзди. РИА Новости хабарига асосан.

Озарбайжон ва Арманистон ўқ отишни тўхтатиш ҳақида келишувга эриша оладими?

“Жанговар вазифани бажараётганда, Туркия ҳаво кучларининг кўп функцияли F-16 қирувчиси Арманистон ҳаво ҳудуди устида Арманистон ҲҲК қарашли бўлган Су-25 ҳужум самолётини уриб туширди. Учувчи қаҳрамонларча ҳалок бўлди ”, - дейилган постда.

Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра,  F-16 қирувчиси Озарбайжоннинг “Гянжа” аэродромидан учиб чиққан ва Варденис, Мец Масраа, Сотка яқинида жойлашган Арманистон ҳарбий бўлинма ва аҳоли пунктларига зарба берган

Степанян таъкидлашича, Туркиянинг F-16 қирувчиси  60 км масофага республиканинг ичкарига учиб кирган.

Озарбайжон мудофаа вазирлигининг матбуот котиби бу хабарларни ёлғон ва провокацион деб атади, Озарбайжон ҲҲКда  F-16 қирувчилар йўқлигини маълум қилди.