Абдулла Арипов эртага Тожикистонга ташриф буюради

Душанбе шаҳрида Ўзбекистон бош вазири бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 2020 йил 29 сентябрь куни Душанбе шаҳрига ташриф буюради. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этади.

Тожикистонда Ўзбекистон бунёд этган мактаб очилди

Комиссия кун тартибида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиш назарда тутилмоқда.

Ташриф доирасида Ўзбекистон – Тожикистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида Бизнес-форум ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Тожикистонга ташриф буюриши сентябрь бошида маълум бўлган эди.