ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Тожикистоннинг Сўғд вилояти Спитамен туманида Ўзбекистон ҳисобидан қурилган янги мактаб очилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
630 ўринга мўлжалланган умумтаълим мактаби Ўзбекистон президентининг 2018-2019 йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган "Йўл харитаси"га мувофиқ бунёд этилган.
Мактабнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги мамлакат делегацияси иштирок этди.
Замон талаблари асосида бунёд этилган таълим масканида сифатли таълим олиш учун барча имкониятлар яратилган. Мактаб физика, кимё, астрономия, биология, чизмачилик бўйича ихтисослаштирилган фанлардан амалий машғулотларни, шунингдек, ўғил болаларни металл ва ёғочни қайта ишлаш, қизларни уй хўжалиги, ошпазлик санъати ва ҳунармандчилиги бўйича меҳнат кўникмаларига ўргатиш учун индивидуал шартларга биноан амалга оширилди. Мактаб ёпиқ спорт зали, очиқ стадион, замонавий кутубхона билан тўлиқ жиҳозланган.