Ростовда ватанга қайтар чоғида 33 яшар ўзбекистонлик вафот этди

Фуқаронинг коронавирус билан касаллангани тасдиқланмаган. Марҳумнинг жасади чартер рейс орқали Ўзбекистонга жўнатилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Махсус поездга чиқариш чоғида Ўзбекистон фуқароси ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва тез тиббий ёрдам етиб келгунича у вафот этган. Бу ҳақда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълум қилди.

Ўзбекистонлик мигрантларни Россиядан қайтариш мақсадида 15та автобус йўлга чиқди

"2020 йил 19 сентябрь куни ҳамюртларимизни махсус поездга чиқариш чоғида йўловчилардан бири – 1987 йил 13 сентябрда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Р.Ж. "Лихая" станцияси олд томонидаги майдонда ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва тез тиббий ёрдам етиб келгунича у вафот этган", - дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, фуқаро палаткали лагерда яшамаган. Санкт-Петербург шаҳридан етиб келгач, Р.Ж. соғлиги ёмонлашгани сабабли 14 сентяабрь куни Шахти шаҳри Марказий шаҳар шифохонасига ётқизилган ва у ердан "Лихая" станциясига олиб борилган.

Фуқаронинг коронавирус билан касаллангани тасдиқланмаган.

Марҳумнинг жасади чартер рейс орқали Ўзбекистонга жўнатилган.