Ўзбекистонлик мигрантларни Россиядан қайтариш мақсадида 15та автобус йўлга чиқди

© Министерство транспорта РУзАвтобусы
Автобусы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг турли ҳудудларидан қайтариш жараённи янада тезлаштириш мақсадида бугун 15 та автобусдан иборат илк карвон Россиянинг Самара вилоятига йўлга чиқди.

ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг турли ҳудудларидан қайтариш жараённи янада тезлаштириш, биринчи навбатда оғир аҳволда қолган фуқароларни имкон қадар тезроқ Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида Россия Федерациясининг тегишли вазирлик ва идоралари билан репатриацион чартер рейслари сонини бир неча маротабага кўпайтиришга эришилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Посадка на вывозной поезд из Ростова-на-Дону в Узбекистан  - Sputnik Ўзбекистон
Самара вилояти чегарасидаги ўзбекистонликлар учун яна 4та поезд ташкил этилади

"Республика махсус комиссияси, Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ДХХ Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Россиядаги дипломатик ваколатхоналарининг саъйи-ҳаракатлари билан айни дамда Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларни ватанга олиб келиш мақсадида махсус автобус қатнови ташкил этилмоқда", - дейилади хабарда.

Мазкур автобус қатновлари Транспорт вазирлиги ҳузуридаги "Uzautotrans service" корхонаси томонидан амалга оширилади. Бугун 15 та автобусдан иборат илк карвон Россиянинг Самара вилоятига йўлга чиқди. Ушбу қатнов барча санитария қоидалари ва Қозоғистон ҳамда Россия Федерацияси томонидан қўйилган талабларга қатъий амал қилган ҳолда бажарилмоқда.

Хвост самолета узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Самара - Тошкент парвозига чипталар сотиш бошланди

Қатновни бажаришга жалб этилган 40 нафар ҳайдовчиларнинг барчаси йўлга чиқишдан аввал коронавирусга тест топширишди. Лаборатория таҳлили натижаларидан сўнг уларга тегишли маълумотнома берилди. Шундан сўнг, ташувлар хавфсизлигини таъминлаш ва қатнов давомида нималарга эътибор бериш лозимлиги юзасидан йўриқнома ўтказилди.

Шу билан бирга мамлакатнинг турли ҳудудларига мунтазам равишда махсус темир йўл қатновлари ҳам ташкил этилмоқда.   

Қатнов олдидан ҳайдовчиларга махсус йўриқнома ўтказилди.

Режага мувофиқ автобуслар 25 сентябрь куни белгиланган манзилга етиб боришади. Шу куннинг ўзида автобуслар 700 дан ортиқ йўловчиларни олиб Ўзбекистон томон йўлга чиқади.   

Шу ўринда ҳозирда вазирлик Россиянинг турли ҳудудларидан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлиб турган фуқаролардан оммавий равишда Россиянинг Қозоғистон билан чегара олди ҳудудларига тўпланмасликларини сўраб қолган. Бу каби ҳолатлар ҳозирги қалтис эпидемиологик вазиятнинг янада мураккаблашувига, касаллик юқтириб олиш хавфининг ортиб кетишига ва энг ёмони юртдошларимизни ватанга олиб келиш мақсадида катта қийинчиликлар билан амалга оширилаётган саъйи-ҳаракатларнинг чекланишига сабаб бўлиши мумкин, дея огоҳлантиради вазирлик.

Янгиликлар лентаси
0