ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 387 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 834 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 152 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 15 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Соғайиш кўрсаткичи
Бугуннинг ўзида 398 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 50 230 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоиз.
Айни пайтда 3 158 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Ўлим ҳолатлари
Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.
Ўзбекистонда жами 446 киши пандемия қурбони бўлди.
Чартер
Бугун Самарқанд аэропортида 3та чартер парвоз кутиб олинди. Санкт-Петербург шаҳридан учиб келган ушбу парвозлар орқали 900 нафар Ўзбекистон фуқаролари ватанига қайтарилди. Парвозлар iFLy ва Azur авиакомпаниялари ҳаво кемаларида амалга оширилди.
Россиялик шифокорлар билан учрашув
Вашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев россиялик тиббиёт ходимлари билан учрашди. Ҳозирда россиялик шифокорлар вилоятдаги қатор тиббиёт муассасаларида бўлиб, республика шифокорлари билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашишмоқда.
Дунё саломатлиги
Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 32,1 миллиондан ошди, 981 минг киши вафот этди, 23,7 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (7,1 млн), Ҳиндистонда (5,7 млн), Бразилияда (4,6 млн).