Учқудуқда аянчли ЙТҲ: 2 киши қурбон бўлди, 3 киши эса касалхонада

21 ёшли “Lacetti” ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, “Nexia” билан тўқнашган. Натижада икки нафар “Nexia” йўловчилари ҳалок бўлган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Навоий вилояти Учқудуқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

ЙТҲ 22 сентябрь куни Учқудуқ тумани худудидан ўтган А-379 йўлининг 282 км.да содир бўлган. 21 ёшли “Lacetti” ҳайдовчиси ҳаракатланиб кетаётганида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Бунинг оқибатида ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли Ж.Ж.нинг бошқарувида бўлган “Nexia” билан тўқнашиб кетган.

Учқудуқда аянчли ЙТҲ: 2 киши қурбон бўлди, 3 киши эса касалхонада

Натижада “Nexia” автомашинада бўлган йўловчилар 26 ёшли С.М. ва 57 ёшли Р.Д. (аёл) лар ҳодиса жойида вафот этган. Яна 3 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-модда 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.