ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Ўзбекистонда дам олиш кунларида совуқ оқим чекинади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Бугун мамлакатда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида айрим жойларга ёмғир ёғади. Ҳарорат иқлимий меъёрлардан 7-9 даражага паст бўлиб, 20-25 даража илиқни ташкил қилади.
Эртага совуқ оқим чекинади. Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тунда ва эрталаб Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади.
Ҳарорат кечаси антициклон таъсирида 8-11 даражагача пасаяди, кундузи 24-27 даража бўлади.
Якшанба куни Ўзбекистон бўйича ҳаво очиқ бўлади, ҳароратнинг кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлиши кутилмоқда.
Дам олиш кунлари мамлакатимиз шимолида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.