Карантин чораларини такроран кучайтириладими - Нурмат Отабеков жавоби

© AFP 2023 / YURI KORSUNTSEVПолицейские в масках на улицах Ташкента
Полицейские в масках на улицах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Отабековнинг сўзларига кўра, карантин чораларини такроран кучайтирилишига асос бўладиган сабабнинг ўзи йўқ

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, республика бош санитария инспектори Нурмат Отабеков 15 октябрдан карантин тадбирлари қайтадан кучайтирилади, деган миш-мишлар нечоғлиқ тўғрилиги юзасидан берилган саволга изоҳ берди.

Свадебные кольца - Sputnik Ўзбекистон
Таниқли хонанда карантин қоидаларига амал қилмай тўй ўтказганлик учун жаримага тортилди

Отабековнинг сўзларига кўра, карантин чораларини такроран кучайтирилишига асос бўладиган сабабнинг ўзи йўқ.

Унинг айтишича, коронавирус инфекцияси билан курашиши учун республика соғлиқни сақлаш тизими етарли даражада дори воситалари, тест системалар, шифо ўринлари, ИВЛ (сунъий нафас олиш аппрати), кислород концентраторлари ва тиббий махсус кийимларнинг етарли захираси ташкил этилган;

COVID-19 билан курашишда Ўзбекистон тиббиёт ходимлари хорижий хамкасблари билан мунтазам алоқа ўрнатган ва илғор халқаро тажрибаларни республика тиббиёт амалиётига тадбиқ этиш имконияти яратилган.

Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ва яқинларини соғлигини сақлаш учун карантин қоидаларига қатъий риоя қилишни давом эттириш лозим, деб таъкидлаган Отабеков.

Стационарный пост дпс на Дружбе народов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 5 сентябрдан кейин қайси карантин чекловлари сақлаб қолинади
ССВ вакили республикада карантин бекор қилинмагани, фақат юмшатилганини эслатиб ўтди.

"Бу даврда йўл қўйилган масъулиятсизлик, ушбу касалликка чалиниш эҳтимолини оширибгина қолмасдан, баъзи ёндош касаллиги бор одамларда оғир кечиши, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкинлигини унутмаслик лозим; одамлар гавжум бўладиган жойларда (истироҳат боғлари, дам олиш масканлари, маҳалла, кўчалар, савдо, транспорт ва ҳ.к) аҳоли томонидан шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузилиши ҳолатларига барҳам бериш бўйича кенгайтирилган тушунтириш ва назорат тадбирларини давом эттириш, белгиланган талабларни бузган шахсларга муросасиз бўлиш керак", - деган у.

Фуқароларга ўзлари, яқинлари ва атрофдагиларнинг соғлиғи учун масъул эканликларини доимо эслатиб туриш, уларни тартибга чақириш, шунингдек, турли сурункали касалликларга чалинган ва коронавирусни оғир ўтказиши мумкин бўлган аҳоли қатламини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларни бажаришда аҳолини виждонан ёндошишга чақирган.

Янгиликлар лентаси
0