ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин жума куни БМТ Бош Ассамблеяси учун мурожаат ёзади, деб хабар бермоқда РИА Новости Кремль матбуот-хизматига таяниб.
Путин БМТ Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессияси биринчи кунида тадбир иштирокчиларига видео орқали мурожаат қилади, деб хабар берганди бир оз аввал РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
Олий даражадаги ҳафталик 22 сентябрдан 29 сентябргача бўлган кунлар оралиғида бўлиб ўтади.
Жорий йилда карантин чекловлари туфайли дебатларни олдиндан ёзилган видеочиқишлар форматида ўтказиш режалаштирилмоқда.
"Сессиянинг юбилей характерини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимиз делегациясига РФ президенти раҳбарлик қилади, у тадбирнинг биринчи кунида видеомурожаат қилиши кутилмоқда", - деб маълум қилган Захарова.
Путиннинг мурожаатидан сўнг РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавровга делегация раҳбари вазифалари юклатилади.