Деновда очилган 9 та мактаб яна фаолиятини тўхтатди

Мактаблар фаолияти тўхтатилишига туманда коронавирус пандемияси билан гумон қилинаётган фуқаролари сони ошгани сабаб бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Сурхондарё вилояти Денов туманидаги янги ўқув йилида ўқувчилар учун эшигини очган 9 та мактаб яна фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мактаблар ёпилишига туманда коронавирус пандемияси билан гумон қилинаётган фуқаролар сони ошгани сабаб бўлган.

Тошкентдаги иккита мактаб карантинга ёпилди

Туманда босқичма-босқич анъанавий тарзда ўз фаолиятини бошлаган умумий ўрта таълим мактаблари пандемия шароити барқарорлашгунига қадар қуйидаги мактаблар фаолияти тўхтатилади: 27, 50, 52, 55, 96, 42, 46, 53, 24-мактаб.

Ушбу мактаблар фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар ўқувчилар онлайн тарзда, яъни “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги иккита мактаб очилганидан икки кун ўтиб ўқитувчиларда коронавирус аниқлангани боис карантинга ёпилгани ҳақида хабар қилинган эди.