ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Сурхондарё вилояти Денов туманидаги янги ўқув йилида ўқувчилар учун эшигини очган 9 та мактаб яна фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мактаблар ёпилишига туманда коронавирус пандемияси билан гумон қилинаётган фуқаролар сони ошгани сабаб бўлган.
Туманда босқичма-босқич анъанавий тарзда ўз фаолиятини бошлаган умумий ўрта таълим мактаблари пандемия шароити барқарорлашгунига қадар қуйидаги мактаблар фаолияти тўхтатилади: 27, 50, 52, 55, 96, 42, 46, 53, 24-мактаб.
Ушбу мактаблар фаолиятини анъанавий тарзда бошлагунга қадар ўқувчилар онлайн тарзда, яъни “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали дарс машғулотларини амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги иккита мактаб очилганидан икки кун ўтиб ўқитувчиларда коронавирус аниқлангани боис карантинга ёпилгани ҳақида хабар қилинган эди.