Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегаралари ёпиқлигича қолмоқда

Таъкидланишича, мамлакатлар ўртасида авиақатновлар қайта тиклангани чегарани ер усти транспорти билан ёки пиёда кесиб ўтиш мумкинлигини англатмайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Қозоғистон авиақатновлар тикланганига қарамасдан Ўзбекистон ва Қирғизистон билан давлат чегараларини очгани йўқ. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги автойўл очилди

Таъкидланишича, ер усти транспорти билан ёки пиёда чегараларни кесиб ўтиш ёпиқлигича қолмоқда.

“Чегаралар ҳозирча ёпиқ, фақат айрим мамлакатлар билан авиақатновлар қайта тикланган”, - дейилган хабарда.

Чегараларни тўлиқ очиш тўғрисидаги қарорни идоралараро комиссия Қозоғистон давлат бош санитар шифокори билан биргаликда республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон 11 сентябрдан расман мунтазам парвозларни қайта тиклаган эди.