ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан 2020 йил 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктларига нисбатан кириб-чиқиш бўйича чекловлар санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда бекор қилинади.
Қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:
- охирги 14 кун Қирғизистонда бўлиб турган ёки сўнги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотномаси мавжуд бўлган шахслар Ўзбекистонга кириб келганда карантин назоратига олинмайди;
- Қирғизистонга чиққан ҳамда фақатгина ушбу мамлакат ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқаролари республикага қайтиб киргандан сўнг карантин назоратига олинмайди;
- мазкур банднинг 3 ва 4 хатбошисида белгиланган ҳолатлардан ташқари барча вазиятларда Ўзбекистонга кириб келувчи шахслар ўрнатилган тартибда карантин назоратига олинади.
Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрдан Ўзбекистон фуқароларига Қирғизистонга кириш рухсат берилиши хабар қилинган эди.