Қайғули муҳаббат: Наманганда йигит ва қиз ўз жонига қасд қилди

Севишганлар дала майдонига бориб, ўзлари билан олиб келган ош пичоқ билан дастлаб қиз яхши кўрган йигитининг қорин қисмига бир маротаба урган, сўнгра пичоқни йигитга берган ва ўзининг қорнига уришини сўраган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Наманганда севишганлар ота-онасини қўрқитиб қўйиш мақсадида ўз жонларига қасд қилишди, натижада қиз вафот этди.

Паркентда аёл унга гап отган йигитни пичоқлаб ўлдириб қўйди

Ҳодиса 15 сентябрь куни содир бўлган. Аниқланишича, Наманган вилояти, Косонсой туманида яшовчи 21 ёшли И.М ва 20 ёшли К.М ота-оналари уларнинг турмуш қуришларига қаршилик қилганидан норози бўлиб, ўзаро келишган ҳолда, ўз жонларига қасд қилишга қарор қилган.

Севишганлар дала майдонига бориб, дастлаб қиз яхши кўрган йигитининг қорин қисмига бир маротаба урган, сўнгра пичоқни йигитга берган ва ўзининг қорнига уришини сўраган.

Йигит пичоқ билан қизнинг қорин қисмига бир маротаба урган вақтида, қиз ҳушидан кетиши оқибатида пичоқ қизнинг қорин қисмига чуқур кириб кетган. Қиз вафот этган. И.М эса шифохонага ётқизилган.

Тошкентда маст ота-она 5 ёшли қизини ўлдириб, мурдасини ўчоқда ёқиб юборди

Ушбу ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки суриштирувларга кўра, И.М ва К.М лар беш йил давомида севишиб, учрашиб юрган. Аммо қизни отаси бошқа йигитга унаштириб қўйган. 14 сентябрь куни севган қизининг отасини олдига бориб, қизини унга беришини сўраганда, ота рози бўлмаган.

Шундан сўнг, 15 сентябрь куни И.М ва К.М ўзаро телефон орқали келишиб, Косонсой туман марказидаги "Истироҳат" боғи олдида кўришиб, Косонсой туман марказида жойлашган деҳқон бозоридан 1 дона ош пичоғини 4000 сўмга сотиб олиб, шу яқин атрофдаги фермер хўжалиги дала майдонига бориб бир-бирларига пичоқ уришган.