Паркентда аёл унга гап отган йигитни пичоқлаб ўлдириб қўйди

© REUTERS / Samrang PringНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Паркент туманида тунда ишдан қайтаётган аёл ва 22 ёшли йигит ўртасида оғзаки тортишув бўлган. Жанжал вақтида аёл ёнидаги пичоқни йигитнинг кўкрагига санчган.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Тошкент вилоятининг Паркент туманида аёл бир йигитни пичоқлаб қўйди.

Тергов департаменти хабарига кўра, 04 февраль куни тахминан соат 22:00 ларда 28 ёшли М.Ш. ишдан қайтаётган бўлган. Кўча бошида унга нотаниш бўлган 22 ёшли А.Т. билан ўрталарида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.

Нож в руке - Sputnik Ўзбекистон
Попда хўранда 74 минг сўм эвазига емакхона хўжайинларини пичоқлаб ўлдирди

Аёл жанжал вақтида  ёнидаги очилиб ёпиладиган пичоқ билан А.Т.нинг чап томон кўкрак соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган ва ҳодиса жойидан яширинган.

А.Т. эса шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0