ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Европа бир жинсли никоҳларни бутун бошли Европа иттифоқи ҳудудида тан олмоқчи, деб хабар қилади Sputnik Ближнее зарубежье.
Таъкидланишича, Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен ҳозиргина Европарламент депутатларига шу ҳақда мурожаат йўллаган.
Деярли барча мамлакатлар ЕИда коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолат ҳақида ҳисоботни кутган бир вақтда, Еврокомиссиянинг оилавий муносабатларни Европа иттифоқи мамлакатларида ўзаро тан олдиришга эришиш ваъдаси ҳамма учун кун хабарига айланган.
Гап, хусусан, бир жинсли никоҳлар ҳақида ҳам борган. Бу эса бу сингари никоҳлар таъқиқланган аксар Европа мамлакатларидаги миллий қонунчиликнинг инкор этилишини англатади. Бу анъанавий тарзда гомофобияда айбланиб келинадиган Болтиқбўйи давлатларигагина тегишли эмас.
"Урсула фон дер Ляйеннинг ушбу баёноти Италия ва Польшада жуда катта таажжубни келтириб чиқариши табиий, ахир ушбу мамлакатларнинг католик аҳолиси бир жинсли никоҳларнинг тан олинишига фаол тарзда қаршилик кўрсатиб келишади", - деб ёзади нашр.