"Гейларга эркинлик йўқ" - Ўзбекистон БМТ тавсиясини рад этди

© Sputnik / Анатолий Медведь / Медиабанкка ўтишМитинг ЛГБТ-сообщества
Митинг ЛГБТ-сообщества - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон БМТнинг ноанъанавий жинсий ҳаёт кечирувчилар эркинлиги борасида берилган тавсияларини қабул қилмади

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон БМТнинг 212та тавсиядан 201тасини қабул қилди, деб таъкидлади 23 май куни Тошкентда бўлиб ўтган брифингда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори Акмал Саидов.

Саидовнинг сўзларига кўра, 9 май куни Женева шаҳрида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 30-сессиясида Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятлари бажарилиши бўйича миллий маърузаси Универсал даврий ҳисобот доирасида кўриб чиқилган. 

БМТ томонидан 212 тавсиялар берилган, Ўзбекистон делегацияси 201 та тавсияни қабул қилган. БМТнинг ЛГБТ бўйича тавсияси рад этилган.

Узбекские милиционеры - Sputnik Ўзбекистон
Милиция бир йигитни гей деб калтаклаганликда гумон қилинганларни қўлга олди

"Бу Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 120-моддаси. Шунинг учун 11 маротаба жаранглаган бу тавсия қабул қилинмади, қолган тавсияларни эса биз қабул қилдик",- деди Саидов.

Саидовнинг айтишича, Кенгашнинг тавсиялари бўйича узил-кесил қарор жорий йил сентябр ойида қабул қилинади ва айнан ўша вақтда Ўзбекистон БМТ тавсияларини ҳаётга татбиқ этиш бўйича "Йўл хартиаси"ни қабул қилади.

Янгиликлар лентаси
0